Адвокатлар ҚҚС тўламайди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кеча бўлиб ўтган навбатдаги мажлиси чоғида адвокатлик тузилмаларини қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиларига айлантиришни кўзда тутувчи нормага қатъий эътироз бўлди, деб хабар бермоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев.
Яъни, «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексининг 70-бобини (Адвокатлар ҳайъатларига, адвокатлик фирмаларига, адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари) чиқариб ташлаш йўли орқали адвокатлик тузилмаларини ҚҚС тўловчиларига айлантириш назарда тутилган.
Бироқ, депутатлар фикрича, бу каби омиллар адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилишига, фуқаролар ва юридик шахсларнинг малакали юридик кўмак олиш имконияти пасайишига сабаб бўлади.
Узоқ давом этган тортишувлар, савол-жавоб ва баҳс-мунозаралардан сўнг халқ вакиллари таклифи билан мазкур норма қонун лойиҳасидан чиқариб ташланди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter