Адвокат ИИБ ходимига «калла қўйди»!
Воқелик шу йилнинг 3 декабрига ўтар кечаси Тошкентнинг Чилонзорида рўй бергани айтилмоқда.
«Black Rose» тунги клубида «чегарадан чиқиб» кетгани учун ички ишлар бўлимига олиб келинган У.Ш. навбатчилик қисми ходимининг талабларига бўйсунмасдан унинг юзига «калла қўйиб», тан жароҳати етказади.
Манбамизга кўра, «калла қўйган» шахс «C.Protect» адвокатлик фирмаси адвокати бўлиб чиқди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан У.Ш.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter