Абитуриентнинг «шўрини қуритмоқчи» бўлган талабалар ушланди
Жиззахда абитуриентни ўқишга киритиб қўйишга ваъда берган фирибгар талабалар ушланди.
Бахмал тумани Муғол ҚФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Жиззах шаҳрига олий ўқув юртига кириш имкониятларини ўрганиш учун келади.
Шароф Рашидов туманининг Куёвбоши МФЙда яшовчи талаба эса ўзининг шериги билан бирга уни 2000 АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни таклиф қилади. Бунинг учун абитуриентдан 1000 АҚШ долларини олдиндан беришни сўрайди.
Шундан сўнг талаба бўлишни истаган йигит ички ишлар органига мурожаат қилади. Фирибгар талабалар Жиззах шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида 1000 АҚШ долларини олаётган вақтда ушланди.
Маълум бўлишича талабалардан бири 2021 йилнинг сентябр ойида ҳам фирибгарлик қилганлиги учун судланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter