Абдуллоҳ Қатардаги жаҳон чемпионатини кўриш учун 55 кун пиёда йўл босди
Саудия Арабистони фуқароси Абдуллоҳ ал-Салмийнинг катта орзуси мундиални жонли томоша қилиш эди. Бунинг учун Қатар-2022 дан яхшироқ имконият бўлиши мумкин эмас эди. Қатар — қўшни давлат, бироқ Ал-Салмий бепоён Саудиянинг нариги томони — Жидда шаҳрида яшайди. Ўша ердан Қатар пойтахти Доҳагача бўлган 1 600 километр масофани яёв босиб ўтди.
Ал-Салмий 1 600 километрни босиб ўтиш учун 55 кун сарфлади.
Саёҳат футбол фанати учун оғир кечди дейишнинг ўзи оз, чек-чегарасиз саҳродаги бешафқат араб жазирмасидан ташқари, баъзида ёввойи ҳайвонлардан қочиб жон сақлашига тўғри келди, деб ёзди Aipsmedia.
«Чўлда бўрига дуч келдим, узоқ вақт ортимдан таъқиб қилди. Мундиалларни томоша қилиш азалий орузим эди, бироқ олисдалиги учун ҳеч боролмаганман: Жанубий Африка, Бразилия, кейин Россия. Ҳақиқий араб сифатида Биринчи жаҳон чемпионатимни араб мамлакатида кўраётганимдан мамнунман», — деди у.
Қатарга пиёда келган Абдуллоҳ машҳур бўлиб кетди: кўчада дуч келганлар у билан бирга расм тушишяпти.
Абдуллоҳ учун аламли томони, ўз мамлакати терма жамоаси Аргентинани қандай ютганини кўролмади. Тўрт кун кечикди. Бироқ умиди катта, қолган ўйинларда севимли жамоасини қўллаб-қувватлашга тайёр. Ҳақиқий мухлис!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter