Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулатиф Рашид Ироқ президенти этиб сайланди

Абдулатиф Рашид Ироқ президенти этиб сайланди

Фото: «AA»

Пайшанба куни мамлакат парламентида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра Абдулатиф Рашид Ироқ президенти этиб сайланди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Рашид учун 162 нафар депутат овоз берди, у рақиби, Ироқнинг собиқ президенти Барҳам Солиҳни 63 овоз билан ортда қолдирди.

Илгари Рашид Ироқ сув хўжалиги вазири бўлиб ишлаган, шунингдек, Курдистон ватанпарварлик иттифоқи партиясининг вакили ҳам бўлган.

Ироқдаги коррупцияга қарши норозиликлар мамлакатда муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишига сабаб бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг