Абдулла Арипов раҳбар аёллар камлиги муаммоси юзасидан таклиф билдирди
Бугун 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси мажлислар залида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.
Бош вазир ўз нутқида раҳбар кадрлар орасида аёлларнинг камлиги масаласига тўхталди.
«Мана шу даргоҳда (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси-таҳ.) раҳбарларни тайёрлашади, вазирликлар рўйхат беради. Рўйхатда ўнтадан битта аёл номи тушади ёки тушмайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда Хотин-қизлар қўмитасини ҳам тавсия берадиган ташкилотлар рўйхатига қўшсак» деди Бош вазир.
Шунингдек, Бош вазир ўз нутқида аёллар жамиятимизнинг катта қисмини ташкил этишини, уларга муносиб иш ўринлари яратиш ҳақида ҳам гапирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter