Абдулла Арипов Қирғизистон президенти билан учрашади
Эртага, 1 август куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қирғизистонга ташриф буюради.
Абдулла Арипов Қирғизистон Бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев билан учрашади. Томонлар икки мамлакат давлат раҳбарлари учрашувларида эришилган келишувларнинг ижроси ҳолати, уларни тўлиқ рўёбга чиқаришнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қиладилар.
Шунингдек, Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишларида белгилаб олинган вазифаларни амалга ошириш, Ҳукуматлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.
Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистонга ташрифи доирасида Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашув ҳам режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter