Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов Садир Жапаров билан нималарни муҳокама қилди?

Абдулазиз Комилов Садир Жапаров билан нималарни муҳокама қилди?

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 27 феврал куни Бишкек шаҳрига амалий ташриф билан борган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров томонидан қабул қилинди.

Вазир президент Шавкат Мирзиёевнинг Садир Жапаровга йўллаган мактубини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ривожи ҳақида фикр алмашдилар.

Марказий Осиёда сўнгги йилларда шаклланган хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик муҳитини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, бугун денгиз портларига ва янги ташқи бозорларга энг қисқа йўл очадиган транспорт йўлаклари тизимини шакллантириш учун кенг имкониятлар яратилмоқдаки, бу, ўз навбатида, минтақалараро савдо-сотиқнинг жадаллашуви, транзит юк ташувларини орттириш, хом-ашё, асбоб-ускуналар ва тайёр маҳсулотларни ташиш нархининг пасайишига хизмат қилади.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг