Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аббосбек Файзуллаев махсус соврин учун курашмоқда

Аббосбек Файзуллаев махсус соврин учун курашмоқда

ОФК расмий сайти Осиё кубоги-2023 мусобақасининг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ҳам ўрин олди.

Соврин учун унга Али Жассим (Ироқ), Ли Кан Ин (Ж.Корея, «ПСЖ»), Али Олван (Иордания), Такефуса Кубо (Япония), Жордан Бос (Австралия), Абдулла Радиф (С.Арабистони), Марселино Фердинан (Индонезия), Султон Одил (БАА) ва Ориф Айман (Малайзия) рақиблик қилади.

Аббосбек Файзуллаевга ОФК расмий сайтининг ушбу манзилида овоз беришингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг