Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

99-ўлим: Олмазорлик яна бир бемор оламдан ўтди

99-ўлим: Олмазорлик яна бир бемор оламдан ўтди

Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари 99 тага етди. 

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 55 ёшли Р.Ш.да (эркак) жорий йил 19 июль куни коронавирус тасдиқланган ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

Унга «COVID-19» инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония, семизлик 3 даража каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг