Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтнинг икки кўчаси айрим қисмлари 20 кунга ёпилди

Пойтахтнинг икки кўчаси айрим қисмлари 20 кунга ёпилди

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида ўтувчи Фурқат ва Бешёғоч кўчаларининг айрим қисмларида жорий йилнинг 10 декабрига қадар ҳаракат чекланади.

Пойтахт электр тармоқлари корхонаси хабарига кўра, бу Чилонзор туманининг Бешёғоч кўчаси бўйлаб 110 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари билан боғлиқ бўлиб, мазкур ишлар маълум ҳудудда йўл қопламасини демонтаж қилиш ишлари олиб борилишини тақазо қилади.

Шу сабабли, жорий йилнинг 22 ноябр куни соат 00:00 дан 10 декабр кунига қадар:

  • Фурқат кўчасининг Бешёғоч майдонидан Сеул кўчаси кешишмасигача бўлган бир томонлама йўналиши;
  • Бешёғоч кўчасининг Фурқат, Афросиёб ва Ислом Каримов кўчалари кесишмалари оралиғидаги қисмида икки томонлама йўналиш барча ҳаракат иштирокчилари учун чекланади.

Кўрсатилган давр мобайнида ҳаракат иштирокчиларидан бошқа муқобил йўллардан фойдаланишлари тавсия қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг