9 ёшли йигитча сочини биринчи марта кестирди: уни оғир беморларга совға қилмоқчи
Англияда шу пайтгача бирор марта ҳам сочини олдирмаган Рейли Стэнкомба исмли 9 ёшли ўғил бола ҳайрия учун бунга рози бўлди. Бу ҳақда «The Sun» хабар берди.
Йигитча Эссекс графлиги Литл-Клактон шаҳрида истиқомат қилади. У болалигидан дунёга машҳур футболчи Гарет Бейлнинг узун сочларига ишқибоз.
Бироқ энди саратон билан касалланган болаларга ясама соч тайёрлаш учун сариқ сочларини кестиришга қарор қилди.
Рейли, шунингдек, «Little Princess Trust» ҳайрия ташкилоти учун 3000 фунт стерлинг тўплашга муваффақ бўлди. У сочини олдираётганда сартарошдан қўрқиб кетганини тан олди. Бироқ унинг бу иши кўпгина одамларни бахтиёр қилишидан умиди катта.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter