9 ойда қанча электр токи ўғирлангани айтилди
Ўтган 9 ой давомида электр тармоқларига ноқонуний уланиш туфайли тизимга 26,1 млрд. сўм зарар етказилган. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди.
Қайд этилишича, «Ўзэнергоинспекция» томонидан 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўтказилган тадбирларда 35 кВ ва ундан юқори электр қурилмаларига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари, энерго тизими корхоналари, давлат ташкилотларида ҳамда электр тармоқларига ноқонуний уланиш бўйича жами 718 та ҳолат аниқланди. Бунинг натижасида, электр ва иссиқлик энергиясидан ноқонуний фойдаланган 440 та истеъмолчи томонидан 87,1 млрд.сўм етказилган зарар бўйича қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди.
Текширувларда ноқунуний уланган, қониқарсиз техник ҳолатдаги жами 3608 та электр қурилманинг иши ҳамда хавфсизликка риоя қилмаган 35 та бригаданинг иши тўхтатилди. 250 та масъул ходимларга тегишли чоралар кўрилиши таъминланди.
Шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бирга электр тармоқларига ноқонуний уланган 758 та истеъмолчи томонидан тизимга 26,1 млрд.сўм зарар етказилган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида аниқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter