8 май куни «Катта еттилик» Россияга қарши янги санкцияларни муҳокама қилади
Якшанба, 8 май санасида «Катта еттилик» етакчилари йил бошидан бери учинчи маротаба ташкил этилаётган видеоалоқада Россиянинг Украинага қарши урушини муҳокама қилишади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ғарб дунёси Европада Иккинчи жаҳон урушининг тугаганини нишонлайдиган 8 май куни Франция, Германия, Канада, АҚШ, Италия, Япония ва Буюк Британия етакчилари Украина президенти Зеленскийни тинглашади ва Россияга қарши яна қандай санкцияларни қўллашни ўйлаб кўришади, дейилади хабарда.
Президент Жо Байден АҚШ «янги санкцияларга очиқлиги»ни ва дам олиш кунлари бу масалада «Катта еттилик» етакчилари билан гаплашишини чоршанба, 4 май куни айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter