Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

G7 давлатлари Марказий Осиё мамлакатларининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

G7 давлатлари Марказий Осиё мамлакатларининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

Жорий йилнинг 16-18 апрель кунлари Японияда G7 давлатларининг ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Унда «Катта еттилик» давлатлари Марказий Осиёдаги мамлакатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдирди.

«Биз Марказий Осиё давлатлари билан минтақавий муаммоларни, жумладан, Россиянинг агрессив уруши оқибатлари, Афғонистондаги вазиятнинг салбий таъсири, озиқ-овқат ва энергетик муаммолар ҳамда иқлим ўзгаришлари оқибатларини бартараф этиш юзасидан ҳамкорлик қилиш тарафдоримиз», дейилади қўшма баёнотда.

«Катта еттилик» ташқи ишлар вазирлари Вазирлар Марказий Осиё мамлакатлари билан ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожланиш, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ички ва институционал ислоҳотлар, минтақавий хавфсизлик каби соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини билдирган.

«Биз Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида юқорида қайд этилган йўналишларда минтақавий ҳамкорлик фаоллашганини олқишлаймиз ва бундай ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга содиқ қоламиз», – деди ТИВ раҳбарлари.

Маълумот учун, «Катта еттилик» Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШдан иборат норасмий халқаро клубдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг