Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

6G стандартида тезлик 1 терабайтга чиқди

6G стандартида тезлик 1 терабайтга чиқди

Фото: «NAG.ru»

5G тармоқлари ҳали кўп мамлакатларга тўлиқ кириб боришга улгурмаган, Хитойда эса навбатдаги стандарт — 6G устида изланишлар қизғин кетмоқда.

«Phonearena» ёзишича, хитойлик тадқиқотчилар 6G тармоғини синовдан ўтказиб, бир километрдан зиёдроқ масофага 1 терабайт маълумотни бир сонияда узатишди. Бу рекорд!

Хитойда 6G стандарти билан Цинхуа университетининг Аэрокосмик муҳандислик мактаби профессори Чжан Чао бошчилигидаги олимлар шуғулланишяпти.

Тадқиқотчилар бу рекордга гирдобли миллиметрли тўлқинлар сифатида маълум юқори частотали радиотўлқинлардан фойдаланиш орқали эришдилар. Бу тўлқинлар сўнгги 100 йилда радиоалоқада қўлланилган тўлқинлардан мутлақа тафовут қилади.

6G технологияси ҳарбий мақсадларда: қуролланиш ва мудофаа тизимларида қўлланилиши кутиляпти. Масалан, гипертовушли қуроллар 6G дан нишон ва алоқаларни аниқлашда фойдаланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг