Коронавирусга чалинган пойтахтлик 64 ёшли бемор вафот этди
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 64 ёшли М.С. (аёл) 13–18 июль кунлари Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси кардиология бўлимида даволанган.
ССВ хабарига кўра, 18 июль куни «COVID-19» тасдиқланган ва бемор Тошкент тиббиёт академияси клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.
Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, зўриқиш стенокардияси, терминал ўпка ва бош мия шиши асоратлари билан кечган.
Шунингдек, бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан (инсульт) сўнгги ҳолат, юрак ишемик касаллиги, миокард инфарктидан сўнгги кардиосклероз, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.
Аммо беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сатурация кўрсаткичи пасайиб бориши, нафас олишининг қийинлашуви бўйича мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, терминал ўпка шиши ҳамда бош мия шишидан вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter