64 йил кесилмаган соч 6 метрга етди (Фото)
Вьетнамлик аёл 64 йил сочини кестирмаган, бошини бирор марта ҳам шампунлаб ювмаган. Бу ҳақда «Dunya News» сайти хабар берди.
83 ёшли Нгуйен Тхи Динх сочини биринчи марта 19 ёшида кестирган. Шундан сўнг кучли бош оғриқларидан азоб чеккан. Ота-онаси уни шифокор қабулига олиб боришган. Бироқ тайинланган даво муолажаларидан кейин ҳам бош оғриғи тўхтамаган.
Ўшандан бери Динх бирор мартаям сочини кестирмаган, бирор мартаям бошини шампунлаб ювмаган. Ҳозир сочининг узунлиги олти метрга етади. Фақат чувалашиб кетганидан баҳайбат илонга ўхшаб қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter