Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

62 йил бирга яшаган эр-хотин бир кунда вафот этди

62 йил бирга яшаган эр-хотин бир кунда вафот этди

Фото: «CODEY & JONES FUNERAL HOME»

АҚШда 62 йил бирга яшаган эр-хотин янги коронавирус инфекциясини юқтириб олди ва шу касаллик туфайли бир кунда ҳаётдан кўз юмишди. Бу ҳақда «People» хабар берди.

Апрель ойининг ўрталарида Американинг Нью-Жерси штатида истиқомат қилувчи 85 ёшли Лоуренс Фред ва 83 ёшли Виктория коронавирус инфекциясига чалиниб қолишди. Чоршанба, яъни 22 апрель куни уларнинг 51 ёшли ўғли Жон ушбу касаллик туфайли оламдан ўтди. Орадан икки кун ўтар-ўтмас эр-хотиннинг ўзлари ҳам бир неча соатлик фарқ билан шифохонада вафот этишди.

Мотам тутаётган қариндошларининг айтишича, улар ҳаётда бир-биридан умуман ажралмаган.

«Лоуренс учун Викторияга ғамхўрлик қилиш ва унинг ёнида вақтини ўтказиш энг катта бахт ҳисобланган», — деб ёзилган эркакнинг таъзияномасида.

Эр-хотиндан яна икки ўғил ва олти нафар невара қолди. Лоуренс ва Викториянинг ўлимидан сўнг улар эр-хотиннинг дафн маросимини муносиб ўтказиш учун хайрия жамғармасини ташкил этишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг