Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан чиқарилади

50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан чиқарилади

Фото: «Xabar.uz»

Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки шу йилнинг 2 июлидан бошлаб эллик, юз, икки юз ва беш юз сўмлик тангалар муомалага чиқарилишини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Баёнотда маълум қилинишича, 2001-2002, 2004 ва 2009 йилларда чиқарилган эски намунадаги 50 ҳамда 100 сўмлик тангалар 2019 йилнинг 1 июлига қадар ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилинади ва банкка келиб тушган ушбу тангалар қайта муомалага чиқарилишига йўл қўйилмайди.

Шунингдек, 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлар ҳам 2019 йилнинг 1 июлига қадар муомалада бўлади.
200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлар эса 2020 йил 1 июлга қадар қабул қилинади ва шундан сўнг муомаладан чиқарилади.

Эски намунадаги тангалар ва банкнотларни янги намунадаги тангалар муомалага чиқарилган кундан бошлаб банклар орқали янги тангаларга алмаштириб олиш мумкин. Эски намунадаги 200 ва 500 сўмлик банкнотларни эса 2019 йил 1 июлдан бошлаб банк кассаларида алмаштириш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг