Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

5 сотих ерга 100 минг доллар сўраган шахс ушланди

5 сотих ерга 100 минг доллар сўраган шахс ушланди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Ер сотиш билан боғлиқ яна бир ноқонуний ҳолатга чек қўйилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Х.С. мазкур тумандаги маҳаллий фуқаронинг номига расмийлаштирилган иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 сотих ер майдонининг 5 сотихини бошқа бир фуқаронинг номига трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фабрика қуриш учун расмийлаштириб бериш эвазига ундан 100 минг АҚШ доллари талаб қилиб, сўралган пулнинг 70 минг АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг