5 октябр: коронавирус тарқалишида жиддий ўсиш кузатилди
2021 йил 5 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176477 (+458) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 4 октябр куни 304 кишида коронавирус топилганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
11 нафари Андижон вилоятида,
10 нафари Бухоро вилоятида,
11 нафари Жиззах вилоятида,
4 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
7 нафари Наманган вилоятида,
27 нафари Самарқанд вилоятида,
9 нафари Сирдарё вилоятида,
6 нафари Сурхондарё вилоятида,
32 нафари Фарғона вилоятида,
6 нафари Хоразм вилоятида,
124 нафари Тошкент вилоятида,
202 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1255 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter