4 метрли қудуққа тушиб кетган сигир қутқарилди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида қудуққа тушиб кетган сигир қутқариб олинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 11 сентябрь куни соат 01:00 да Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 1050 қисқа рақами орқали Шаҳрисабз тумани «Пиллакашлик» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаронинг сигири ҳовлисида қазилган чуқурлиги 4 метр бўлган қудуққа тушиб кетгани ҳамда уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат юзасидан, туман ёнғин-қутқарув отряди айтилган манзилга зудлик билан етиб борди.
Қутқарувчилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида сигир қудуқдан чиқариб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter