360 килограмм ёғдан ҳайкал ясалди
Нью-Йоркдаги кўргазма марказларидан бирида анъанавий ёғли ҳайкал очилди. Бу йил муаллифлар ўз ишларини пандемиядан сўнг аста-секин нормал ҳаётга қайтаётган ўсмирларга бағишладилар, деб хабар беради «МИР 24».
Улар қаҳвахона, футбол майдони ва уйда ўқиётган болаларни тасвирлашди. Композицияни яратиш учун 360 килограммдан ортиқ ёғ ва 10 кун вақт керак бўлди.
Эътиборга молик томони, арт-объект ҳар йили озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси экспонатларидан бирига айланади. Кўргазма охирида композиция муқобил энергияни ишлаб чиқарадиган метан реакторига юборилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter