300 АҚШ доллари эвазига 137 млн. сўмлик иш битаётган эди гўё, бироқ...

Бир жиноят иккинчисини етаклаб келади, деган гап рост. Ортиқча ғурбатга йўлиқмаслик учун вақтида этак йиғиштириб олиш талаб этилади. Акс ҳолда...
Ўтган йилнинг адоғида МИБнинг Чилонзор бўлими ходимлари Андижонда жойлашган «Махпират» МЧЖ ҳуқуқшуноси С.Ф. «Ўзэнергосозлаш» корхонаси бўлим бошлиғи А.А.га 300 АҚШ доллари миқдорида пора беришга уринганида қўлга олинганди. У шу пул эвазига МЧЖга тегишли бўлган СЕ-303 русумли электр ҳисоблагичнинг хотирасидаги дастурий тизимига ташқи таъсир ўтказилмаганлиги тўғрисида ижобий хулоса олиш илинжида эди.
Аммо ўхшамади...
Электр ҳисоблагич мутахассислар томонидан текширилганда унинг дастурий тизими созланмаларига 3 маротаба ташқи таъсир ўзгартириш киритилиши натижасида истеъмол қилинган электр энергияси миқдори кўрсатгичлари ўчириб юборилганлиги аниқланади. Ҳисоб-китоб қилингандики, бундай ўйин орқали давлат манфаатларига 137 млн. 674 минг 688 сўм моддий зарар етибди.
Зарар-ку, ундирилмай қолмади. Бу орада С.Ф. ҳам қонундан насибасини олди: унга жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ҳукми билан озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter