3 март учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
![3 март учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди](https://static.xabaruz.com/crop/1/4/720_460_95_1435783398.jpg)
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун, 3 март куни баъзи жойларда қор ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8 даража совуқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter