Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

3 августдаги тест натижалари чиқди

3 августдаги тест натижалари чиқди

фото: marifat.uz

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг олтинчи куни (3 август) натижалари эълон қилинди.

ДТМ хабарига кўра, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар:

Кундузги таълим шакли бўйича:

  • Тошкент молия институтининг 5230600 – Молия таълим йўналиши – 187,9 балл;

Сиртқи таълим шакли бўйича:

  • Тошкент молия институтининг 5230900 – Бухгалтерия таълим йўналиши – 167,8 балл;

Кечки таълим шакли бўйича:

  • Тошкент давлат педагогика университетининг 5111700 – Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши таълим йўналиши – 132,2 балл.

Тест синовлари натижаларини шахсий кабинет, яъни cabinet.dtm.uz сайти орқали паспорт серияси ва рақамини ёки абитуриент IDсини киритган ҳолда кўриш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг