2024 йил бошидан буён 5 мингга яқин этник қозоқ Ўзбекистондан Қозоғистонга кўчиб кетди
Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилишича, 2024 йилда 12 325 нафар этник қозоқ тарихий ватанига қайтиб, қондош мақомини олди.
1991 йилдан буён Қозоғистонга 1 млн 140,7 минг нафар этник қозоқ қайтиб келди, дейилади вазирлик баёнотида.
2024 йил бошидан Қозоғистонга қайтган этник қозоқлар мамлакатлар кесимида:
- Хитой — 45,6 фоиз
- Ўзбекистон — 39,2 фоиз
- Туркманистон — 5,5 фоиз
- Мўғулистон — 5,4 фоиз
- Россия — 3,1 фоиз
- Бошқа мамлакатлар — 1,2 фоиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter