2023 йилда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокаралар якунланади
2023 йилда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокаралар якунланади. Бу ҳақда Президент Олий Мажлисга мурожаатида қайд этиб ўтди.
«2023 йилда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича асосий музокараларни якунлаб, ички қонунчиликни мослаштириш, янги стандартларни жорий этиш ишларини жадаллаштирамиз. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишни тезлаштирмасак бўлмайди», – дейди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари, шунингдек, келгуси йилда экспорт ҳажмини кескин ошириш бўйича ҳам режаларини маълум қилди.
«2023 йилда тайёр маҳсулотлар экспортини қўшимча 4 миллиард долларга ошириш асосий мақсадимиз бўлади.
Бу йил бошланган «Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури ўз самарасини бермоқда. Бир йилнинг ўзида 2 мингга яқин тадбиркорлар илк бор ташқи бозорларга чиқди. Келаси йилда ҳам, экспорт қилувчиларга транспорт ва бошқа харажатларини компенсация қилиш давом эттирилади.
Европа бозорларига текстиль, электротехника, чарм-пойабзал ва бошқа тайёр маҳсулотлар экспортини камида 2 баробар оширамиз.
Маҳсулотлар экспорти бўйича ҳозирги 9 та босқичли божхона расмийлаштируви 3 баробарга қисқаради.
Умуман, 2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган)», – дейди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter