2021 йилда энг кўп имтиёзли кредит ажратган вилоятлар ва банклар рейтинги

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2021 йилнинг ўтган даври давомида 148 мингдан ортиқ лойиҳага жами 3,6 трлн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Имтиёзли кредит ажратиш ойдан-ойга кўпайиб бормоқда. Январ ойида 157 млрд, февралда 504 млрд, мартда 1241 млрд, апрелда эса 1677 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.
Энг кўп имтиёзли кредит ажратган вилоятлар 5 талиги:
- Наманган 433 млрд. сўм
- Бухоро 429 млрд. сўм
- Сурхондарё 419 млрд. сўм
- Хоразм 334 млрд. сўм
- Самарқанд 284 млрд. сўм.
Банклар кесимида қуйидагича:
- Халқ банки 1343 млрд. сўм
- Агро банк 1317 млрд. сўм
- Микрокредитбанк 918 млрд. сўм
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter