Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2019-2020 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

2019-2020 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

Фото: «Rtbf.be»

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) талқинига кўра 2019-2020 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деган номга сазовор бўлди.

Тақдирлаш маросими Женевада Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими пайтида бўлиб ўтди.

Йилнинг энг яхши футболчиси деган номга, шунингдек, «Бавария»нинг германиялик дарвозабони Мануэль Нойер ҳамда Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси бельгиялик ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне ҳам даъвогарлик қилишганди.

Левандовски, шунингдек, Чемпионлар лигасининг энг яхши ҳужумчиси сифатида тан олинди.

Левандовски «Бавария» жамоаси билан бирга Чемпионлар лигасида ғолиб бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг