2018 йилнинг энг ёмон фильмлари аниқланди
«The Hollywood Reporter» журнали кинотанқидчилари 2018 йилнинг энг ёмон фильмларини аниқлашди.
Омадсиз фильмлар рўйхатининг энг юқори поғонаси Жон Траволта иштирокидаги «Готти кодекси» фильмига насиб этди. Иккинчи ўринни «Робин Гуд: Ибтидо» фильми эгаллади.
Рўйхатдан, шунингдек, «Ҳаётнинг ўзи», «Веном», «Қарсилдоқ ва тўрт қироллик», «Ўтда қолган Лос-Анжелес», «Шарли чақмоқ операцияси», «Вақт синиғи» ва «Суспирия» каби фильмар ҳам ўрин олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter