2018 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
«CarsWeek» мутахассислари 2018 йилнинг энг яхши автомобиллари рўйхатини тузди. Рейтингда «Toyota Corolla» седани етакчилик қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар қилмоқда.
Рейтингни тузишда автомобилнинг хавфсизлиги, ишончлилиги, яхши бошқарилиши ва улардан фойдаланган кишиларнинг фикрлари инобатга олинди.
Рейтингни двигатель кучи ва бошқариш қулайлиги эътироф этилган «Audi A4» ва тежамкор ва кўп имкониятларга эга «Toyota Camry» давом эттирди. Энг яхши бешталикни «Subaru Forester» ва «BMW X3» автомобиллари якунлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter