20 долларликда қора танлининг сурати пайдо бўлиши мумкин
Жо Байден маъмуриятига қарашли AҚШ Молия вазирлиги XIX асрда Қўшма Штатларда қулликка қарши ва ижтимоий ислоҳотлар учун курашган америкалик аболиционист тасвирини AҚШнинг 20 долларлик купюрасига қўйиш ғоясини қайта кўриб чиқади.
Оқ уй матбуот котиби Жан Псаки душанба куни журналистлар билан ўтказилган навбатдаги брифингда қора танли фаолнинг портрети президент Эндрю Жексоннинг сурати билан алмаштирилиши ҳақида айтиб ўтган.
«Ғазначилик департаменти Гарриет Табменни янги 20 долларлик банкнотнинг олд қисмига қўйиш бўйича ҳаракатларни янгилаш бўйича чораларни кўрмоқда», — деган Псаки.
«Биз бу жараённи тезлаштириш йўлларини ўрганмоқдамиз», — дея қўшимча қилди матбуот котиби. Унинг сўзларига кўра, пул «мамлакат тарихи ва хилма-хиллигини» акс эттириши керак.
Табмен портретини 20 долларлик купюрага жойлаштириш ғояси демократ Барак Обама президентлиги давридаёқ маълум қилинган эди. Бироқ республикачи Дональд Трамп маъмурияти ҳокимият тепасига келганидан кейин бу жараён сустлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter