Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1,5 ёшли фарзанди Юнусободда энага қўлида, ёлғиз бетоб она Яккасаройда... Миллий гвардия қийин аҳволга тушган оилани жамлади

1,5 ёшли фарзанди Юнусободда энага қўлида, ёлғиз бетоб она Яккасаройда... Миллий гвардия қийин аҳволга тушган оилани жамлади

Фото: Миллий гвардия

Юртимизда карантин сабаб фуқароларимиз ўз яқинларидан узилиб қолдилар. Баъзи оилаларда фарзандлар оналаридан узоқда қолгани эса ачинарли ҳолдир, дейилади Миллий гвардия ахборот хизмати хабарида.

Карантин қоидаларига сўзсиз амал қилаётган фуқароларимиздан бўлган Яшнобод туманида яшовчи Маҳмудовлар оиласи Миллий гвардияга ёрдамга муҳтож эканликларини айтиб мурожаат этди. Улар 1,5 ёшли фарзанди Юнусобод туманида энага қарамоғида қолгани, Яккасарой туманида ёлғиз яшовчи онаси эса бетоб бўлиб қолгани боис, оиланинг жамланишига ёрдам сўрашган.

Фото: Миллий гвардия

Ҳолат ўрганилиб, мазкур оилага амалий ёрдам кўрсатилди. Миллий гвардия ходимлари  эр-хотин Маҳмудовлар билан бирга фарзандини Юнусобод туманидан олиб, Яккасаройдаги онаси хонадонига етказиб қўйдилар. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг