Ўн беш сотихга ўн минг «кўки»: Самарқандда ер сотаётганлар қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Фуқаро Ж.М. танишига қарашли «Р.» фермер хўжалигининг 15 сотих ер майдонини фуқаро К.га ажратиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Булунғур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.М. фуқаро С.нинг ишончига кириб, унга «М.» фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан 25 сотихини 35 млн сўм эвазига танишлари орқали олиб беришга ваъда бериб, олдиндан 10 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter