Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

14 ёшли боланинг боши симёғоч тешигига қисилиб қолди

14 ёшли боланинг боши симёғоч тешигига қисилиб қолди

Ҳодиса кеча, 9 июн куни Олмалиқ шаҳар Тўмарис кўчасида содир бўлган.

Қайд этилишича, 14 ёшли бола бўйлаб велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, ушбу кўчанинг йўл четига ўрнатилган бетон симёғочга урилган ва ундаги тешикка боши кириб қолган.

Тошкент вилояти ФВБга болага амалий ёрдам кераклиги тўғрисида хабар тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида болага амалий ёрдам кўрсатилган ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Болани аҳволи яхши.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг