Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

135 ёшли тошбақа биринчи марта ота бўлди

135 ёшли тошбақа биринчи марта ота бўлди

Фото: Instagram/zoomiami

Майами (АҚШ) ҳайвонот боғининг энг кекса жонивори — 135 ёшли Голиаф лақабли галапагос тошбақаси биринчи марта ота бўлди. Голиафнинг оғирлиги — 234,5 кг.

Голиафдан умри давомида насл олишга уринишлар наф бермаган. Аммо 4 июн куни, 128 кунлик инкубациядан сўнг саккизта тухумдан биттаси ниҳоят очиб чиқди.

Голиафнинг ўзи Галапагоснинг Санта-Крус оролида 1890 йилнинг 15 июнида дунёга келган, яъни уч асрни кўрган жонли гувоҳ. Аввал Бронкс ҳайвонот боғига келтирилган (1929 йилда), орадан узоқ йиллар ўтиб, 1981 йилдан буён Майами ҳайвонот боғида яшамоқда.

Янги туғилган тошбақанинг онаси эса тахминан 85-100 ёшларда.

Ота-она тошбақаларнинг биргаликдаги ёши 200 дан ошади. Ҳайвонот боғи юқоридаги натижаларни қайд этиш учун Гиннесснинг рекордлар китобига мурожаат қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг