Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

12 нафар Ўзбекистонлик талаба Хитойга таълим саёҳатига йўл оладилар

12 нафар Ўзбекистонлик талаба Хитойга таълим саёҳатига йўл оладилар

2024 йил 12 март Рақамли технологиялар вазирлигида «Seeds for the Future 2023» лойиҳаси иштирокчилари билан учрашув ва «Tech4Good» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, олий ўқув юртлари ректорлари ва профессор-ўқитувчилари, Huawei раҳбарияти ҳамда Ўзбекистоннинг 7 нафар ОТМ талабалари таълим лойиҳаси якунларини сарҳисоб қилдилар.

Рақамли технологиялар вазирлигида «Tech4Good 2023» глобал танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон талабалари «Silver Award» va «People’s Choice Award» мукофотларига сазовор бўлдилар. Танловнинг финали 2024 йил 11 январда бўлиб ўтди ва эксперт ҳакамлар ҳайъатининг овоз бериш натижаларига кўра, TechnoMinds жамоасининг «Aquatibia» деб номланган лойиҳаси ўн нафар финалчи жамоа орасида энг яхшиларидан бири деб топилди.

Мукофот тариқасида TechnoMinds'нинг саккиз нафар иштирокчиси China Seeds Tour'да Хитойга сафарга отланади ва ўз лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этиш учун грант олади. «Seeds for the Future 2023» таълим лойиҳаси давомида Ўзбекистон ёшларининг намоён бўлган салоҳияти ҳисобга олинган ҳолда, ўтган йили яна 4 нафар иштирокчи Хитой даватига ташриф учун танлаб олинди.

Йиғилишда «Seeds for the Future 2023» таълим лойиҳаси якунлари ҳам сарҳисоб қилинди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида Ўзбекистоннинг 7 та ОТМларидан 15 нафар талаба Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги минтақаларидаги 15 та давлатдаги университетларидан 175 нафар талабани ўзаро бирлаштирган Доҳа шаҳри, Қатарда ўтказилган минтақавий лойиҳада иштирок этди.

«Иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришнинг асосий мақсади — ёш авлодни иш жойлари билан таъминлашдан иборат. Таълим дастурларини амалга ошириш ва амалиёт ўташ орқали биз ёш истеъдод соҳибларининг халқаро ва маҳаллий компанияларда фаолият юритиш учун юқори малакага эга бўлишларига бўлган ишончини янада кучайтирмоқчимиз. Ёшларни жалб этишдан нафақат компанияларнинг ўзи манфаатдордир, балки бутун дунё ҳам инновацион технологиялардан хабардор бўлган малакали кадрларга муҳтож», — деди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори жаноб Чен Цзякай. – Бу йил Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятига 25 йил, шунингдек, «Seeds for the Future» лойиҳасининг 10 йил тўлди. Биз вазирлик ва университетларга кўрсатган ёрдамлари учун чуқур миннатдорчилик изҳор этамиз ва бундан ҳам кўпроқ қўшма лойиҳаларни амалга оширишга умид қиламиз».

«Seeds for the Future 2023» лойиҳаси давомида ўзбекистонлик талабалар 5G, сунъий интеллект, булутли ҳисоблаш каби инновацион технологияларни ўргандилар, бутун дунёдан ташриф буюрган тенгдошлари билан тажриба ва билим алмашиш имконига эга бўлдилар, шунингдек, Дубайда «COP-28» кунлари давомида ўтказилган Истеъдодлар Саммитларида, Барселонада бўлиб ўтадиган Mobile World Congress 2024 кўргазмасида Ўзбекистон давлат органларининг жорий йилнинг январь ойида Шенчжен шаҳридаги Huawei бош қароргоҳига ташрифларини ташкил этишда иштирок этдилар.

Huawei компанияси Ўзбекистондаги таълим лойиҳаларини амалга оширишдан ташқари, йиллик асосда АКТ талабалари учун амалиёт ўтказади. 55 нафар талабала, шу жумладан, «Seeds» лойиҳасининг 2023 ва 2022 йиллардаги 11 нафар битирувчиси компаниянинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасида уч ойлик амалиёт ўташ учун 7 та маҳаллий олий ўқув юртидан танлаб олинди.

«Seeds for the Future» — Huawei компаниясининг корпоратив ижтимоий масъулияти доирасида амалга оширилаётган флагман глобал таълим дастури саналади. Мазкур дастурда 2008 йилда ишга туширилгандан буён 141 та давлатдан 18 000 дан зиёд талабалар иштирок этдилар. Аввалги йилларда ўзбекистонлик 50 нафар талаба Хитойда дастур бўйича, 82 нафар талаба 2020-2022 йилларда дастурнинг онлайн шаклида иштирок этган. 2017 йилда Ўзбекистондан «Seeds for the Future» лойиҳасининг 4 нафар иштирокчиси Пекинда бўлиб ўтган «Битта камар, битта йўл» халқаро саммитида иштирок этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг