Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

11 ёшли бола онаси устидан Омбудсманга шикоят қилди

11 ёшли бола онаси устидан Омбудсманга шикоят қилди

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А.Юнусованинг шахсий қабулига 11 ёшли бола Н.Р. бувиси билан бирга келиб, онаси билан яшайдиган уйдан бувисиникига қочиб кетгани, опаси, акаси ва синглиси онаси билан қолгани ҳамда отаси вафот этганини маълум қилган.

Онаси томонидан уч марта руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилгани мурожаатчи боланинг сўзларига кўра, бир куни онаси пичоқ билан унинг кўкрак қафасига урганидан танасида чандиқ қолган.

Шунингдек, 11 ёшли болакай мактабга бора олмаслиги, ўқишни билмаслиги, бувиси билан яшашни ҳоҳлашини, онаси доимий равишда ароқ ичишини, унга яхши муносабатда бўлмаслигини билдирган.

Жорий йилнинг 16 июнь куни ҳолатни жойига чиқиб ўрганиш учун Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А.Юнусова, Бола ҳуқуқларини таъминлаш сектори вакили ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоли боланинг онаси Ф.Р.нинг хонадонига борган. Ф.Р.нинг ўзини одобсизларча тутиб, хонадон эшигини очмасдан, барчани ҳақоратлаб, кетишларини талаб қилган.

Ҳолат юзасидан тезкорлик билан ҳамкор ташкилотлар, жумладан, ички ишлар органлари ходимлари билан ишлар олиб борилди. Шу куни Ф.Р.нинг спиртли ичимликлар таъсирида бўлганлиги ва бу ҳолат кўпдан бери давом этиб келаётганлиги, уйининг санитария ҳолати қониқарли эмаслиги ва қарамоғида бўлган болалари қаровсиз қолгани аниқланган.

«Ф.Р. даволаниш учун тиббий муассасага жойлаштирилди. Болалар онаси даволаниб оиласига қайтгунча Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Болаларга ҳуқуқий, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг