Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

11 дона балиқ 3,5 млн. сўмга тушди

11 дона балиқ 3,5 млн. сўмга тушди

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторлари Шўманой тумани ҳудудидаги оқиб ўтувчи сувдан ноқонуний балиқ овлаётган браконьерларни қўлга туширди. Бу ҳақда қўмитанинг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлимига таяниб ЎзА хабар берди.

Фуқаро Т.Ж. 6 дона сазан, 4 дона оқ амур, 1 дона толстолоб балиқларини ноқонуний овлаб, ҳайвонот оламига 3 млн. 568 минг сўм зиён етказган. Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар Шўманой тумани Маъмурий ишлар Судига тақдим қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг