Махфий қурилиш. «Meta» асосчиси Гавайида 100 миллион долларлик бункер қурдирмоқда
«Meta» асосчиси Марк Цукерберг Гавайида қурдираётган 100 миллион долларлик мажмуада ерости бункери, 30 та ётоқхона, 30 та ҳаммом,озиқ-овқат, энергия манбалари борлиги айтилмоқда.
Замонавий тарихдаги энг қиммат шахсий қурилиш лойиҳаларидан бири ҳисобланувчи «Koolau Ranch» номи билан танилган мажмуанинг бир қисми аллақачон қурилиб бўлган. Wired нашри лойиҳа қурилиши махфийлаштирилгани ҳақида ёзган. Цукербергқурилишда ишлаётган барча пудратчилар билан қурилиш жараёнининг махфийлиги тўғрисида шартнома имзолашга мажбур қилган.
Мажмуа ўндан ортиқ бинолардан, жумладан, иккита марказий саройдан иборат бўлади, улар беш минг квадрат метрлик ерости бошпанасига олиб борувчи туннел орқали туташиб, зинапоядан кўтарилиш мумкин бўлган фавқулодда чиқиш люкига эга бўлади.
Бу ерда камида 30 та ётоқхона ва 30 та ҳаммом, шунингдек, меҳмон уйлари ва арқонли кўприклар орқали боғланган 11 та «диск шаклидаги» дарахт уйлари бўлади. Ерости бункерининг яшаш майдони, механик хонаси ва «портлашдан ҳимояланган» бетон ва темир эшиги бўлади.
Мажмуадаги барча биноларнинг чиқиш ва кириши тугмачали қулфли ва овоз ўтказмайдиган эшиклар билан жиҳозланади, кутубхонада эса қурилиш ҳужжатларига мувофиқ махфий ёки шовқин ўтказмайдиган эшик бўлади. Бир ишчининг сўзларига кора, камералар аллақачон «ҳамма жойда» ва режаларга кўра, энг кичик бинонинг ўзида 20 дан ортиқ камералар ўрнатилган.
Қурилиш режаларига кўра, ишчилар мажмуани тўлиқ ўзини-ўзи таъминлашига умид қилмоқда. Диаметри 55 фут ва баландлиги 18 фут бўлган сув резервуари насос тизими билан бирга 1400 гектар ерни фермалар ва қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат билан таъминлайдиган майдонга жойлаштирилади. Бу эса Марк Цукерберг охирзамонга тайёрланаётганини англатиши мумкин, деб ёзмоқда хорижий ОАВ. Таъкидланишича, мажмуа атрофи олти футлик девор билан ўраб олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter