Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

10 нафар ҳоким ишдан олинди

10 нафар ҳоким ишдан олинди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ютуқларимиз ҳақида кўп гапириш мумкин. Дунёдаги оғир шароитга қарамасдан барқарор иқтисодий ўсиш йўлида аниқ натижаларга эришяпмиз.

Буни Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, ҳамкор давлатлар раҳбарлари, рейтинг ташкилотлари, йирик инвесторлар ҳам эътироф этяпти,деди Шавкат Мирзиёев.

Бунга муносиб ҳисса қўшаётган тармоқ, вилоят ва туманларга, тадбиркорларга алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Шу билан бирга, фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш, Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳри ҳокимларини ишдан олиш бўйича Бош вазир А.Ариповнинг таклифи қўллаб-қувватланди.

Ишдан олинган ҳокимлар:

  • Қораўзак тумани ҳокими — Утамбетов Узакберген Тлеуимбетович;
  • Тахиатош тумани ҳокими — Курбанов Данияр Розумбаевич;
  • Учқудуқ тумани ҳокими — Ҳамроев Соли Фармонович;
  • Тошкент тумани ҳокими — Рустамов Одилхон Бакиевич;
  • Фурқат тумани ҳокими — Жуманов Жаҳонгир Сабиталиевич;
  • Гурлан тумани ҳокими — Жуманиязов Умрбек Маткаримович;
  • Мирзаобод тумани ҳокими — Султонов Сарвар Тўлқинбек ўғли;
  • Янгиариқ тумани ҳокими — Атажанов Камал Атабаевич;
  • Мингбулоқ тумани ҳокими — Худойбердиев Нуршод Нурмаматович;
  • Ғозғон шаҳри ҳокими — Базаров Азим Даникулович.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг