Октябрдан цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи камайтирилади
«Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5239-сон, 31.08.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра:
- 2021 йил 1 октябрдан цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади;
- 2022 йил 1 январдан цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси икки баравар камайтирилган ҳолда 22 500 сўм миқдорда белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter