Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 февралдан нималар ўзгаради?

1 февралдан нималар ўзгаради?

2024 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг шарҳи Norma.uz  портали томонидан тақдим этилди.

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилмоқда

Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари солиқ текширувларидан озод қилинади ҳамда бир қатор афзалликларга эга бўлишади.

Импорт қилинган электр жиҳозларини дилерлар реализация қиладилар

Ўзбекистонга бир қатор электротехника маҳсулотларини олиб киришда ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари ёки расмий дилерлари бўлиши талаб қилинади. Улар сифат, маҳсулот хавфсизлиги, хизмат кўрсатиш кафолатларини таъминлаши, шунингдек сервис хизматларига эга бўлиши керак.

Ижтимоий таъминот

Реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар шартнома асосида кўрсатилади.

Тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш

Таълим ташкилотларида Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тажрибали касаначи ва ҳунармандларни жалб қилган ҳолда касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишида янги иш бошлаётган хотин-қизлар учун ўқув курслари очилмоқда. Ҳар бир битирувчига сарфланган ўқитиш харажатларининг 70% игача, бироқ БҲМнинг 5 бараваридан ошмайдиган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

«Яшил» энергия

«Яшил энергия» ахборот тизими тўлиқ функционал режимида ишга туширилади.

Маркировкалашдан кейин маиший техникани рўйхатдан ўтказишМаиший техникани рўйхатдан ўтказиш, мувофиқлик сертификатини бериш ва мажбурий рақамли маркировкаланадиган маиший техникаларнинг мувофиқлик декларациясини рўйхатдан ўтказиш қатъий равишда тегишли маркировка кодини олгандан кейин амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг