1 августда бедарак йўқолган шахснинг жасади Тошкентдаги каналдан топилди
Кеча, 5 август куни соат 10.40да 31 ёшли Бобур Р. 102 рақами орқали Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтадиган Бўрижар каналида эркак кишининг жасадини кўрганлиги тўғрисида хабар берган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари жасадни сувдан чиқариб олишган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, жасаднинг шахси аниқланган. Шайхонтоҳур туманида яшовчи 27 ёшли А.М. шу йилнинг 1 август куни бедарак йўқолган деб эълон қилинган.
Ҳозирда тергов олди текшируви олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter