1 апрель куни Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади
2023 йилнинг 1 апрел куни Тошкент шаҳаридаги «Янги Ўзбекистон» боғида ёшлар ва ҳаваскорлар ўртасида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши сабабли қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:
- соат 07:00 дан 08:00 гача Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида қисман;
- 08:00 дан 12:00 гача Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида ҳар икки йўналишда тўлиқ;
- 08:00 дан 12:00 гача Жасорат тор кўчасининг Жасорат кўчасидан Янги Ўзбекистон кўчасигача бўлган қисми ёпилади.
Пойтахт ҳокимлиги келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳайдовчилардан айланма йўллардан ҳаракатланишларини сўрамоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter