2017-2019 йил дастурлари асосида қурилган уй-жойларни расмийлаштиришга шошилинг, нархи ошади
Қурилиш вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, 2019 йил 28 ноябрдаги Президент Фармонининг 9-иловаси 5 «в» бандига асосан «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК МЧЖ 2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойлар бўйича 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши белгиланган.
Уй-жойлар ва хонадонлар токи фуқаролар номига нотариал тартибда расмийлаштирилгунга қадар «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК МЧЖнинг мулки ҳисобланади. Юқоридаги фармон талабларидан келиб чиқиб, хонадонларга бириктирилган фуқаролар хонадонларни 2020 йил 1 июлга қадар ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредити ёки тўлиқ ўз ёнидан тўлаш орқали хонадон қиймати «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК ҳисоб-рақамига келиб тушмаса, уй-жойлар нархига 15% қўшилган қиймат солиғи қўшилади.
2017-2019 йил дастури бўйича уй-жойларга бириктирилган фуқароларнинг кўпчилиги юқоридаги имтиёздан фойдаланган ҳолда, уй-жойларни ўз номларига расмийлаштириб олишди. Турли сабабларга кўра, уй-жойларни ўз номларига расмийлаштиришга улгурмаган фуқаролар ҳам ушбу имтиёздан фойдаланиши учун истисно тариқасида 2020 йил 1 июлга қадар имтиёзнинг амал қилиши узайтирилди.
Президент фармони билан «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК МЧЖ ва «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга 2020 йил 1 июлгача берилган имтиёзлар 2017-2019 йил дастурлари бўйича қурилган уй-жойларга нисбатан тадбиқ этилади. 2020 йил дастури доирасида қурилаётган уй-жойлар учун юқоридаги имтиёзлар тадбиқ этилмайди, шунинг учун ушбу дастур бўйича қурилаётган уй-жойлар нархига қўшилган қиймат солиғи қўшилган ҳолда ҳисобланмоқда.
Хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган уйларга 2020 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тадбиқ этилган. Иккиламчи уй-жойлар олди-сотдисида агар сотувчи томони қўшилган қиймат солиғини тўловчи юридик шахс бўлмаса, қўшилган қиймат солиғи тўланмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter