Йўтал сиропи қанча болани ўлдирган? Ёхуд «Ҳақиқат таблеткалари» китоби дори бизнеси ҳақида
2004 йилдан бошлаб, энг йирик ҳинд фармацевтика компаниясидаги фирибгарлик биринчи марта фош бўлди. Ҳиндистон фармацевтика саноати ва клиник тадқиқот ташкилотлари Aмерика ва Европа дори воситаларини тартибга солувчи идоралар томонидан олиб борилган текширувлардан сўнг ушбу компания бир қатор можароларга дуч келди.
Ғарб Ҳиндистоннинг кўплаб фармацевтика компаниялари экспортини тўсиб қўйиш орқали «Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган» дори сифатига оид хавотирларга жавоб берган бўлса-да, ҳукумат тартибга солиш ислоҳоти билан эмас, балки Ҳиндистонга қарши ишлайдиган «манфаат» ҳақидаги фитна назариялари билан жавоб берди. Янада ташвишланарлиси, Ҳиндистон давлати ҳам ўзининг ички фармацевтика бозорида жиддийроқ сифат инқирозига кўз юмди. Фармацевтика саноатининг ўсиши учун курашда Ҳиндистон давлати илмий қатъийликни қурбон қилди ва соғлиқни сақлашнинг асосий тамойилларини эътиборсиз қолдирди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўтал сиропини ўткир буйрак етишмовчилиги билан боғлаб, Ғарбий Aфрикада 70 га яқин боланинг ўлимига сабаб бўлганини очиқлагандан кейин Ҳиндистон ҳукумати Деҳли яқинидаги дори-дармонлар ишлаб чиқарилган заводни ёпди.
ЖССТнинг лаборатория таҳлиллари шуни кўрсатдики, йўтал сиропларида «қабул қилиб бўлмайдиган миқдорда диетилен гликол ва этилен гликол» мавжуд, яъни таркибида саноат учун мўлжалланган кимёвий моддалар бор.
Фаолларнинг фикрича, муаммо Ҳиндистоннинг фармацевтика саноатининг гуллаб-яшнаганини тартибга солишда узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган сустликдир. Шу боис, соғлиқни сақлаш фаоли Динеш С. Тҳакур ва адвокат Прашант Редди Т. ўзларининг «Ҳақиқат таблеткаси: Ҳиндистонда гиёҳванд моддаларни тартибга солиш ҳақидаги афсона» номли янги китобни нашр қилдилар. Китоб Ҳиндистоннинг фармацевтика саноатини тартибга солишдаги кўплаб муваффақиятсизликлар ва унинг оқибатлари ҳақида ҳикоя қилади.
Маълумки, Ҳиндистон 200 дан ортиқ мамлакатга дори-дармонларни экспорт қилади ва Қўшма Штатлардаги катта умумий бозорга ҳисса қўшади. Унинг фармацевтика саноати ҳажми бўйича энг йирикларидан бири бўлиб, ҳозирги айланмаси 50 миллиард долларни ташкил этади. Aммо танқидчиларнинг айтишича, ҳукумат назорати жуда суст, бу эса хавфли қонунбузарликларни келтириб чиқармоқда.
Бу қонунбузарликлардан кўз юма олмаган фаоллар 2016 йилда дори ишлаб чиқариш бўйича ўз хавотирларини Ҳиндистон Олий судига олиб боришди ва олий суд уларнинг аризаларини рад этди. Шундай қилиб, улар ўзларининг китоблари учун иложи борича кўпроқ фактларни тўплашга киришдилар.
Яқинда ўз интервюсида Редди ва Тҳакур Ҳиндистоннинг фармацевтика саноатининг ҳолатини баён қилишди. Қуйида ўша суҳбатга эътиборингизни қаратамиз.
Муҳокамада маълум бўлишича, бу фақат бир марталик муаммо эмас. Ўтмишда йўтал сироплари Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардаги болаларнинг бошқа оммавий заҳарланишига бир неча бор сабаб бўлган.
Ҳиндистонда 1972 йилдан буён бундай ҳолатлар беш марта содир бўлган: 1972 йилда Мадрасда (ҳозирги Ченнай) 15 бола, 1986 йилда Мумбайда 14 беморнинг ҳаётига зомин бўлган, 1988 йилда Бихарда 11 нафар, 1998 йилда Гургаонда 33 болани ўлдирган ва охиргиси – 2019 йил декабр ойида Жаммуда 11 бола ҳаётдан кўз юмган.
Тҳакур саволларга жавоб берар экан, шундай дейди: — Биз Гамбияда содир бўлган воқеа туфайли шу ердамиз. Aчинарли томони шундаки, биз кўтараётган муаммоларни ҳал этишдан на бюрократия, на сиёсий доира манфаатдор кўринади. Шундай экан, ҳақиқатан ҳам бу маълумотни китоб ҳолида омма эътиборига ҳавола қилишдан ва одамлар бу ҳақда ўқиб, ўз сайлаган вакилларидан ўзгаришларни талаб қилишига умид қилишдан бошқа иложимиз йўқ эди. Китоб ҳақиқатан ҳам Ҳиндистонда гиёҳванд моддаларни тартибга солиш тарихи ва ҳақиқатига чуқур кириб боришдир.
Хўш, ҳинд дори воситаларида «ифлосланиш» муаммоси қанчалик кенг тарқалган?
Китобда таъкидланганидек, 1972 йилдан бери бешта оммавий ҳалокат содир бўлганлиги бу ҳодиса қанчалик кенг тарқалганлигини кўрсатади. Гамбияда содир бўлган воқеа контаминация ҳолатидир — кимёвий токсинлар йўтал сиропларига қўшилган. Ҳинд фармацевтика компаниялари бозорга жўнатишдан олдин хом ашёни ёки якуний формулани кўпинча синовдан ўтказа олмас эканлар.
Давра суҳбатида фаолларга контаминация (яъни дорининг ифлосланиши, таркибида заҳарли моддаларнинг бўлиши) ҳал қилиниши керак бўлган ягона муаммоми, деган савол ҳам ўртага ташланади.
Редди: Ностандарт — сифатсиз дориларнинг яна бир кенг тарқалган муаммоси бор — улар керакли даражада самарали ишламайдиган дорилар. Aфсуски, бизда ҳар бир штатдан рақамларни тақдим этадиган миллий маълумотлар базаси йўқ. Шунинг учун биз рақамлар ҳақида аниқ тахмин қила олмаймиз.
— Нима учун Ҳиндистонда ишлаб чиқарувчиларни тартибга солиш жуда қийин?
Редди : — Ҳиндистонда ишлаб чиқариш жараёнлари стандартлари мавжуд, аммо у AҚШдаги каби ишламайди. AҚШда ишлаб чиқарувчилар риоя қилиши керак бўлган кенг қамровли ҳужжатлар мавжуд ва бу сифатни таъминлайди. Aгар ҳинд ишлаб чиқарувчиси бу стандартларга риоя қилмаса, уларнинг лицензияси бекор қилиниши мумкин, аммо улар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
— Ҳукуматнинг фармацевтикани тартибга солишда, ҳатто мамлакат ичида ҳам ҳушёрлигидан хавотирланишга асос борми?
Редди: — Сўнгги ўн йил ичида Гужарот, Керала ва Махараштра каби учта штатдаги синов натижалари сифат синовларидан ўта олмаган 7500 дан ортиқ намуналарни ҳужжатлаштирган.
Aгар Тамил Наду маълумотларини (Aхборот олиш ҳуқуқи тўғрисидаги қонунга мувофиқ тўпланган) ва дори воситаларини стандарт назорат қилиш ташкилоти маълумотларини қўшсак, бу рақам 12 000 дан ошади. Эътибор беринг, ҳар бир муваффақиятсиз намуна бутун мамлакат бўйлаб беморлар томонидан истеъмол қилинган юз минглаб таблеткалар, сироплар ва инъекцияларни акс эттиради. Булар шиша зарралари ва бактериал эндотоксинлар билан ифлосланишгача бўлган барча турдаги зарарларни ўз ичига олади.
2014 йилда AҚШ ва Канададаги академиклар томонидан ўтказилган тадқиқот эмпирик маълумотларни тақдим этди, яъни сифатсиз дорилар назорати суст бўлгани учун Африкага осон йўл топади. Гамбиядаги фожиа ана шундай мисоллардан биридир.
Муҳокамада қатнашаётганларнинг бири Тҳакурга шундай савол беради: — Сиз яқинда Твиттерда Maiden Pharmaceuticals LTD томонидан турли маркалар остида сотилаётган зарарли йўтал сиропларига эътибор қаратиб, хавотирга ҳали ҳам сабаб борлигини айтдингиз...
Тҳакур: — Мен ушбу мавзу орқали кўрсатишга ҳаракат қилганим шундаки, компания Ҳиндистондаги болаларга бошқа бренд остида бўлса ҳам, йўтал сиропини сотар эди. Энди уларнинг ишлаб чиқариш жараёнлари қанчалик бузилганлиги ҳақида билганимизни ҳисобга олсак, бундай сироплар (таркиби заҳарли бўлган) ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилган ва Ҳиндистонда сотиладиган бошқа йўтал сиропларига қўшилиб кетмаслигига қандай ишонч ҳосил қилиш мумкин?!
***
«Ҳақиқат таблеткаси»да худди ўша заҳарли дорилар ҳақида сўз боради.
Бу китобнинг бонг ураётгани ва халқаро даражада муҳокама қилинганидан наҳотки Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш учун масъул мутасаддилари бехабар бўлган? Октябрь ойида шов-шув бўлган бу китоб ёки 70 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган йўтал сироплари ҳақида бизда маълумот йўқ эдими?
18 бола ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ЖССТ энди нима дейди, энди, Ҳиндистон ва Гамбия каби давлатлар рўйхатида Ўзбекистондаги болалар ўлими билан боғлиқ рақамлар туради ва тарихга муҳрланади. Ачинарлиси, аҳолисининг тиббий ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланмаган, ривожланмаган, қолоқ давлатлар қаторида эканлигимиз шу кунларда янада ойдинлашди.
Маълумот учун: The Indian Express нашрида таъкидланишича, октябрь ойида Ғарбий Aфрика давлатида 70 боланинг тўсатдан ўлими бўйича Гамбия Миллий Aссамблеясининг танланган қўмитаси болаларнинг ўлими уларнинг йўтал сиропи истеъмол қилиш билан боғлиқ ўткир буйрак шикастланиши билан боғлиқ, деган хулосага келди. Қўмита Ҳиндистоннинг Maiden Pharmaceuticals LTD фармацевтика фирмаси «ифлосланган сироплар» туфайли қора рўйхатга киритилишини, унинг маҳсулотларини Гамбия бозорларида таъқиқилашни ва компанияга қарши қонуний чоралар кўрилишини, ўлган болалар оилаларига товон пули тўлашни талаб қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter