Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4 ойда 24,6 млрд долларни ташкил қилди

2025 йил январь-апрель ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси (матнда ТСА) 24,6 млрд АҚШ долларига етди ва 2024 йилнинг январь-апрель ойларига нисбатан 3 млрд 443 млн АҚШ долларига ёки 16,3 фоизга кўпайди.
ТСАда экспорт ҳажми 11 млрд 882,1 млн АҚШ долларига (2024 йилнинг январь-апрель ойига нисбатан 35,1 фзизга кўпайди) ва импорт ҳажми 12 млрд 728,4 млн АҚШ долларига (2,9 фоизга кўпайди) етди. Ҳисобот даврида – 846,3 млн АҚШ доллари қийматида манфий ташқи савдо баланси қайд этилди.
Ўзбекистон жаҳоннинг 183 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси ХХРда (17 фоиз), Россияда (15,1 фоиз), Қозоғистонда (5,7 фоиз), Туркияда (3,4 фоиз) ва Корея Республикасида (2,4 фоиз) қайд этилган.
Республика ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори улушни Тошкент шаҳри 32,7 фоиз улуш билан 8 млрд 46,9 млн АҚШ долларини, нисбатан кам улушни эса Қорақалпоғистон Республикаси 0,8 фоиз ёки 208,8 млн АҚШ долларини ташкил этди.
Экспорт таркибида товарлар улуши 78,9 фоизни ташкил этиб, асосий улуш саноат товарлари (10,1 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (5,6 фоиз), кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (5,1 фоиз) ва турли хил тайёр буюмлар (3,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter